Фото: Қорга бурканган Америка
14 март куни АҚШнинг Шарқий қирғоғига “Стелла” дея аталган қор бўрони ёпирилди. Кучли қор мамлакатнинг 13 штатида кузатилди ҳамда аномал иссиқ қишдан сўнг рўй берди: январь ва февраль ойларида ҳаво ҳарорати 20 даража иссиққача кўтарилди.
“Стелла” март ойида кузатилган энг кучли қор бўрони деб тан олинди. Нью-Йорк шаҳрида бўрон бошланишидан бироз аввал фавқулодда ҳолат эълон қилинди, ноқулай об-ҳаво вақтида мактаблар ва аэропортлар ёпилди. АҚШда ҳаммаси бўлиб беш мингдан ортиқ рейслар бекор қилинган.
Бироқ бўрон мутахассислар кутганидан анча кучсизроқ бўлиб чиқди, улар 60 сантиметрлик қор ва кучли шамолни ваъда қилганди. Мамлакат шарқидаги кўплаб шаҳарлар аҳолиси, жумладан Нью-Йорк, Бостон ва Филадельфия фуқароларидан бўрон тугашига қадар ўз уйларида қолиш сўралди. Бироқ ҳукуматнинг огоҳлантириши кишиларни кўчаларга чиқиш ҳамда кутилмаганда қайтиб келган қиш бағрида суратга тушишдан тўхтатиб қола олмади.
Нью-Йорк
Филадельфия
Бостон
Мавзуга оид
08:10
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради
17:55 / 30.09.2024
Грин карта мавсуми 2 октябрдан бошланади
15:47 / 30.09.2024
“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида
12:10 / 30.09.2024