Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нима учун бир турдаги дори воситаси нархи барча дорихоналарда бир хил эмас?
Иллюстратив фото
Тошкент шаҳридаги матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш тиббиёт тизимида ўтказилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадларидан биридир" номли матбуот анжумани ўтказилди.
Мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари, тегишли бошқарма раҳбарлари, "Дори-дармон" акциядорлик компанияси, "Ўзфармсаноат" давлат акциядорлик концерни ва Тошкент давлат фармацевтика институти вакиллари билан бирга оммавий ахборот воситалари ҳам қатнашишди ва ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди.
Хусусан, республика дорихоналаридаги нархларнинг бир хил эмаслиги тўғрисида савол берилди. Мутасадди ходимларнинг жавобларига кўра, "Дори-дармон" ижтимоий дорихоналарда нархлар асоссиз кўтарилмайди. Шу ўринда республикага олиб кириладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг 50 фоизи айнан шу ижтимоий ташкилот томонидан олиб кирилиши айтилди. Бу, табиийки, уларнинг улгуржи нархда харид қилинишидан далолат беради.
Хусусий корхоналар эса чакана нархда келтириши натижасида, бундай дорихоналардаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари баҳоси қимматроқ бўлиши таъкидланди.
Шу ўринда аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш йўлида давлатнинг ўзи 3,5 миллиард зарар кўргани қайд этилди.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
18:53 / 30.07.2024