Тошкентдаги коллеж ўқувчилари орасида жиноят: пичоқлашиш кўп кузатилган
2017 йилнинг 10 март кунидан 16 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва профилактикаси борасида қатор ишлар амалга оширилди.
2017 йил 10 март куни соат тахминан 11:30 ларда 1995 йилда туғилган Тошкент давлат техника университети 1-босқич талабаси таниши, Тошкент тиббиёт коллежи 3-босқич талабасини рашк қилиб, ошхона пичоқ билан танасининг турли жойларига бир неча маротаба санчиган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Кун.uz'га маълум қилмоқда.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми, яъни қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси, 2-қисми “е” банди, яъни безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
21:43 / 21.11.2024