Трамп Меркель билан кўришган суратини эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Facebook саҳифасида Германия федерал канцлери Ангела Меркель билан, унинг Оқ уйга расмий ташрифи чоғида кўришгани акс этган суратни жойлаштирди.
«Бугун мен учун канцлер Меркелни Оқ уйда қарши олиш шараф бўлди. Халқларимизнинг умумий жиҳатлари жуда кўп ва бизнинг иттифоқимиз бутун дунё учун тимсолдир», — дейилади суратга берилган изоҳда.
Аввал хабар берганимиздек, Трамп Овал хонада журналистлар ва Германия канцлерининг илтимосига қарамай Меркель билан кўришмаган эди.
Икки давлат раҳбарларининг Овал хонада кўришиши анъанага айланган. Ҳозирча, бу Америка етакчисининг кўришишни хоҳламагани ёки журналистлар илтимосини эшитмагани билан боғлиқми, номаълумлигича қолаяпти.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024