Олий Лиганинг 3-тури доирасида 4та учрашув ўтказилди.

Ўтган мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаган «Бухоро» ўз майдонида Тошкентнинг «Обод» жамоасини қабул қилиб, кутилмаганда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 63-дақиқасида Ғайрат Умиров киритган ягона гол «Обод»га сафарда муҳим ғалаба келтирди. Бу тошкентликлар жамоасининг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди.

Бу турда Қашқадарё вилоятининг икки жамоаси тўқнашди. «Шўртан» «Машъал»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида ютқазди. Меҳмонлар жамоаси сафида Раҳмонов пенальтидан, Зафар Тўраев эса ўйиндан гол киритди. Муборакликлар ўйинда бир киши кам бўлиб қолганди, иккинчи бўлимда Қўзибоев майдондан четлатилганди.

«Қўқон-1912» ҳамда «Қизилқум» клублари ўртасидаги учрашувда мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди. Ўйинда ягона гол 51-дақиқада Райевац томонидан киритилди. Ушбу ғалабадан кейин қўқонликлар 4 очко билан 7-ўринга жойлашди.

«Сўғдиёна» ҳамда «Олмалиқ» клублари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу жиззахликлар жамоасининг мавсумдаги илк ғалабаси ва илк очколари бўлди.

Олий Лига, 3 тур
«Бухоро» - «Обод» - 0:1 
Гол: Умиров 63
«Бухоро»: 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Кирилл Пасичник, 8.Ивор Вейцер, 11.Санъат Шихов, 17.Алишер Шоғуломов, 19.Жасур Ҳасанов, 22.Шохрух Гадоев, 27.Раббим Ҳасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 29.Владимир Баенко, 77.Иван Нагаев
«Обод»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Аброр Хусинов, 3.Анвар Ғофуров, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилов, 7.Санжар Риҳсибоев, 8.Дониёр Ҳасанов, 10.Суннатилла Эрматов, 11.Шохруз Норхонов, 19.Сардор Қаҳҳоров
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вил.), Равшан Абдувоҳидов (Қарши)

«Шўртан» - «Машъал» - 0:2 
Гол: Раҳмонов 5 (пен), Тўраев 35
«Шўртан»: 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев, 88.Акмал Холматов
«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов, 90.Зафар Тўраев