Ўзбекистон | 10:23 / 22.03.2017
20009
2 дақиқада ўқилади

Андижонлик талабалар байрамни қандай нишонлашди?

Андижон қишлоқ хўжалик институтида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан сайл бўлиб ўтди. Байрам сайлида 1500 киши иштирок этди. 

Байрам дастури доирасида Наврўз руҳи акс эттирилган бадиий чиқишларда халқ лапарлари, сумалак сайли, ёр-ёр, бешикка боғлаш маросимларида  талабаларнинг чиқиши шодиёнага айланиб кетди. “Миллий спорт ўйинлари” танловида кураш, арқон тортиш, тош кўтариш каби тарихи асрларга тенг ўйинлар ёшларга завқ-шавқ бағишлади.

Сайлда факультетларнинг “Андижонча ош танлови”, академик гуруҳларнинг “Байрамона безатилган “Наврўз” миллий таомлар дастурхони”,  “Миллий  либослар ва баҳорий турмаклар подиуми”, “Мусаффо осмонда варрак мусобақаси”, “Балли қизлар кўрик танлови”, “Урф-одат ва анъаналаримиздан лавҳалар” танловлари ўтказилди. 

Шунингдек, сумалак, ҳалим, ош, кўк сомса, кўк чучвара каби миллий таомларнинг тайёрланишида талабаларнинг бевосита иштироки уларда миллий анъаналаримизга садоқат руҳини уйғотди. 

Сайлда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Фазлиддинова, Вилоят “Камолот” ЁИҲ бошлиғи Э.Абдуқодиров иштирок этиб, Наврўз байрами билан табриклашди.

Айниқса севимли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар сайл иштирокчиларига кўтаринкилик бағишлади.

 

Мавзуга оид