Франция президентлиги учун илк телебаҳслардан сўнг Макрон етакчилик қилмоқда
Франция собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон мамлакат президентлиги учун ўтказилган илк телебаҳслардан сўнг номзодлар орасида етакчилик қилмоқда. Elabe компанияси ўтказган тадқиқот натижаси шундан далолат қилмоқда, деб хабар қилади Рейтер агентлиги.
Дебатлар душанба 20 март куни TF1 телеканалида бўлиб ўтган. Унда олий давлат лавозимига даъвогар 11 номзоддан сайловолди сўровларининг 5 нафар етакчиси иштирок этган. Булар ўнг кайфиятдаги "Миллий фронт" етакчиси Марин Ле Пен, "Олға" партияси раҳбари, социал-либерал Эммануэль Макрон, ўнг марказчи "Республикачилар" партияси номзоди Франсуа Фийон, праймеризлар ғолиби "Социалистик партия" вакили Бенуа Амон ва ўта сўл кайфиятдаги "Бўйсунмаган Франция" асосчиси Жан-Люк Меланшонлар иштирок этган.
Телебаҳслардан сўнг ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Макрон етакчилик қилмоқда. У биринчи турда "Миллий фронт" етакчиси Марин Ле Пенни 1,5 фоизлик (26 - 24,5) фарқ билан ортда қолдирган. Иккинчи турда Макрон Ле Пенни 64га 46 фоиз фарқ билан ортда қолдириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Франция президентлиги учун сайловлар икки турда, 23 апрель ва 7 май куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:31 / 14.11.2024
Париж прокуратураси Марин Ле Пенга 5 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024