Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LG ўзининг мобил тўлов тизимини яратмоқда
Жанубий Кореянинг LG Electronics компанияси LG Pay номли ўзининг шахсий мобил тўлов тизимини яратмоқда. Рёнхап агентлигининг хабар қилишича, Американинг Dynamics фирмаси билан тегишли келишувга эришилган.
"Келишувга кўра, LG Dynamics томонидан ишлаб чиқилган симсиз магнитли технологияни қўллайди. Тўлов тизимини 2017 йилнинг июнида ишга тушириш режалаштирилмоқда", - дея таъкидлайди агентлик.
Технология смартфонни банк картаси маълумотини ўқий оладиган оддий қурилмага тегиши орқали харидлар учун пул тўлаш имконини беради. Ҳозирда мамлакатда шунга ўхшаш тўлов тизими бор, бу - Samsung Pay.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026