Жаҳон | 00:49 / 24.03.2017
5680
2 дақиқада ўқилади

Қоҳира суди Ҳусни Муборакка нисбатан ёпилган ишни яна қўзғатмоқчи

Қоҳира жиноят суди 23 март куни Мирснинг собиқ президенти Ҳусни Муборак ва бир қатор собиқ амалдорларга қарши ёпилган коррупция ишини қайта кўриб чиқишни тайинлади. Бу ҳақда Al-Youm Al-Sabea нашри хабар берди

Ушбу иш Миср раҳбарияти вакиллари томонидан Мисрдаги энг йирик нашриёт уйи "Ал-Аҳром"дан қимматбаҳо совғалар олиниши билан боғлиқ бўлиб, гап олтин соатлар ва ручкалар, заргарлик буюмлари, чарм сумкалар ва эркаклар чарм камарлари олиниши ҳақида кетмоқда. Прокуратура бу совғаларни жудда қимматбаҳо деб ҳисоблаб, ишнинг ёпилиши ҳақидаги қарор устидан шикоят қилди.

Иш 2016 йилда амалдорлардан бир қисми давлатга маблағларнинг бир қисмини қайтаргач, архивга жўнатилганди. Ҳусни Муборакдан бу иш бўйича айбловлар олинган, чунки унинг адвокати собиқ президент бу маблағларни президент бўлган даврдаёқ давлат ғазнасига қайтарганини исботлай олган.  

Айни вақтда Муборак Қоҳирадаги ҳарбий госпиталда шифокорлар назоратида қолмоқда. Март ойи бошида Миср кассация суди Муборакнинг 2011 йилдаги аксилҳукумат намойишларда одамларнинг ҳалок бўлишига алоқадорлиги иши бўйича унга тўлиқ оқловчи ҳукм чиқарган. Шундан кейин Миср бош прокуратураси уни озод қилишга розилик берган.

Мавзуга оид