Жаҳон | 09:02 / 25.03.2017
5319
1 дақиқада ўқилади
Меркель ЕИ хатоларини тузатишга чақирди
Германия канцлери Ангела Меркель ЕИ қатор хатоларга йўл қўйганини тан олди ва уларни тузатишга чақирди, деб хабар қилмоқда Rai телеканали.
Меркель, шунингдек, аввал бошланган вазифаларни ҳам поёнига етказиш кераклигини айтган.
У асосий камчиликлар сифатида ташқи чегаралар муаммоси, ягона валюта муомаласи тизимининг яхши ўйланмагани ҳамда муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларни келтириб ўтган.
«Буларнинг барчасини биз банк иттифоқи ва барқарорлаштириш механизмлари воситасида ҳал этмоқчимиз»,— деган у.