Light | 13:39 / 26.03.2017
31089
2 дақиқада ўқилади

Оддий ва мазали ичимлик бўғинларингизга янги ҳаёт бағишлайди

Инсон яшар экан, ёши ўтган сайин саломатлигида турли муаммоларга дуч келади. Шулардан бири бўғинлардаги оғриқлардир. Албатта, инсон кексайиши баробарида тизза бўғинларидаги пайлар ва тўқималар эгилувчанлиги ҳамда ҳаракатчанлигини йўқотади. Бунинг оқибатида юрганда оғриқ пайдо бўлади. 

Турли хил салбий омиллар, биринчи навбатда нотўғри овқатланиш натижасида, бўғинлардаги суюқлик ишлаб чиқарилиши камаяди. Оқибатда тоғайсимон тўқималарга зарар етади. Бу эса артроз дебочасидир. Хўш бўғинларни мустаҳкамлашнинг имкони борми? 

Бунинг учун сизга сулидан тайёрланган коктейлни тавсия қиламиз. «Так Просто!»нинг таъкидлашича, бу ичимлик тиззасидан азият чекаётганлар учун жуда фойдалидир. У тиззаларда юмшатувчи суюқлик ишлаб чиқарилишини кучайтиради, эгилувчанликни яхшилайди, бу ўз навбатида ҳаракат ва фаолликка ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, коктейл жуда тўйимли бўлиб, ажойиб таъмга эга. Шунга кўра, нонушта ёки кечки овқат ўрнига ҳам ўтади.

Бу ичимликнинг таркиби қуйидагича:

250 мл сув 
50 г сули ёрмаси
100 мл апельсин соки 
1 ош қ. майдаланган ёнғоқ
1 ош қ. асал
Долчин, таъбга кўра

Қандай тайёрланади:

Сув ва сули ёрмасидан сули бўтқаси тайёрланади. У совугунча, апельсин соки долчин, асал ва ёнғоқ билан аралаштирилади. Бу аралашма сули бўтқасига қўшилади ва блендер ёрдамида аралаштирилади. 

Коктейл жисмдаги жараёнларни нормаллаштирувчи моддаларга бой. Икки ҳафта ўтгач, бўғинларингизда ўзгаришни сеза бошлайсиз. 

Мавзуга оид