Жамият | 15:58 / 27.03.2017
70196
3 дақиқада ўқилади

Қўқон нима қилсин – 22 яшар ўғли лоқайдликнинг қурбони бўлди

Фарғона вилоятининг Данғара тумани оилалардан бирида юз берган бахтсиз ҳодиса ва бунинг оқибатида ҳалок бўлган ёш йигит ҳақида маълум қилинган эди. Бугун, 27 март куни воқеа жабрдийдаларидан яна бири марҳум Абу Бакрнинг акаси, 22 яшар Билол ҳам оламдан ўтди. Бу ҳақда воқеа тафсилотлари билан яқиндан таниш манба Кун.uz’га хабар бермоқда.

Қўқон фожиаси: яна бир киши ҳаётдан кўз юмди

Сайтимиз орқали воқеа тафсилотлари батафсил ёритилди. Газ босимининг ўйнаб туриши, кутилмаган пайтда кўтарилиб, тушиши ана шундай фожиага сабаб бўлган. Марҳумларнинг яқин қариндоши сайтимизга берган маълумотга кўра, ушбу воқеа юзасидан мутасадди ташкилотларга мурожаат қилинган. Улар эса иш прократурага оширилганини маълум қилишган.

Икки навқирон йигитнинг оламдан бевақт ўтиши кишини ларзага солади. Бир оила бошига тушган бу кўргуликни эшитгач, қалб тўлқинланиб, кўзга беихтиёр ёш келади. Бу дунёда барча, ўз тақдирида ёзилган муддатда бир сония ҳам кечикмай, ёруғ оламни тарк этади. Бу ақидага мусулмонман деган ҳар бир киши иймон келтирган.

Аммо кимларнингдир айби билан ана шундай мусибатнинг юзага келиши бу ҳолатга бефарқ қараб бўлмаслигини тоқазо этади. Аниқ айтадиган бўлсак, “Ўзтрансгаз” бу ҳодисага ҳамон ўз муносабатини билдирмади. Юзаки гаплар, қуруқ тушунтиришлар, хуллас, масалага совуққонлик билан ёндашилгани марҳумларнинг яқин қариндошлари эътирозига сабаб бўлмоқда.

Деярли ҳар кун дунёнинг қайсидир бир бурчагида кимлардир бахтсиз ҳодисалар туфайли бу ёруғ оламни тарк этади. Аммо ана шу бахтсизликларнинг бутун тафсилоти кенг омма эътиборига ҳавола этилади. Бу каби ҳолатларга қайта тушмаслик учун унинг туб моҳияти чуқур ўрганилади. Айбдорлар топиб жазоланади. Чунки инсон ҳуқуқлари ҳар бир давлатда, ҳар бир жамиятда устун туради, жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Ўйлаймизки, айнан мана шу ҳодиса тафсилотлари давлат ёки вилоят миқёсида ўрганилади, текширилади ва қонун доирасида зарур чора-тадбирлар кўрилади. Чиқарилажак қарорлар адолатли бўлади.

Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди

Мавзуга оид