Ўзбекистонда 19 та лочин табиат қўйнига қўйиб юборилди
Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва Табиат муҳофазаси халқаро уюшмасига киритилган 19 та лочин Тошкент вилояти ҳудудида табиат қўйнига қўйиб юбориш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Tugan Falconry Club” жамияти тасарруфидаги ёввойи ва ноёб қушларни сақлаш ва кўпайтиришга ихтисослашган буюртмахона ташаббуси билан ташкил этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Унда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти, “Давбионазорат” инспекцияси, “Tugan Falconry Club” жамияти тасарруфидаги ёввойи ва ноёб қушларни сақлаш ва кўпайтиришга ихтисослашган буюртмахона ходимлари, орнитологлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
2016 йилнинг август ойида лочинлар турига кирувчи – итолғи лочин қушлари браконьерлардан тортиб олинди ва муҳофаза учун “Давбионазорат” инспекциясига топширилди.
Қушларни топшириш вақтида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти мутахассислари текширувдан ўтказишган. Текширув натижаларига кўра уларнинг аҳволи қониқарсиз деб топилган. Шу боис, уларни табиат қўйнига қўйиб юбориш, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш билан баробар эканлиги таъкидланганди.
Мавзуга оид
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024