Спорт | 11:23 / 27.03.2017
6286
1 дақиқада ўқилади

«Зенит» ва «Динамо» футбол клубларининг собиқ ўйинчиси вафот этди

26 март куни «Зенит» ва «Динамо» футбол клублари собиқ ўйинчиси Владимир Казаченок 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ўлим сабаблари ҳозирча номаълум.

Казаченок – Собиқ Иттифоқ чемпионатларида уч бора бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек у уч марта мамлакат чемпионатининг энг яхши 33 футболчиси рўйхатига киритилган, деб хабар бермоқда «Зенит» расмий сайти.

Казаченок мураббий сифатида Ленинграднинг «Динамо»си, «Зенит» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, «Светогорц», «Петротрест», «Химки», «Смена-Зенит» ҳамда Эстониянинг «Калева»сида ишлаган.

2014 йилдан бошлаб «Зенит» академияси ўқув-машғулот маркази директори бўлиб ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид