Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футболдаги энг чиройли лаҳза. Ҳужумчи рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини бекор қилдирди
Мексиканинг «Монаркас Морелия» клуби ҳужумчиси Луис Габриэль Рей «Америка» жамоасига қарши кечган учрашув вақтида фэйр-плей учун намуна кўрсатиб берди.
Univision Deportes хабарига кўра, ўйиннинг 33-дақиқасида ўйин ҳаками тўп ҳимоячи қўлига тегди деб топди ва «Америка» жамоаси дарвозасига пенальти қўйди. Аммо Луис Габриэль Рей ҳакамнинг олдига келиб, тўп қўлга тегмагани ва пенальти бекор қилиниши кераклигини айтди. У ўз жамоаси 0:1 ҳисобида ютқазаётган вақтда шу қарорни қабул қилди ва фэйр-плей кўрсатди. Якунда «Монаркас Морелия» 0:2 ҳисобида ютқазган.
Мавзуга оид
23:44 / 20.06.2026
Ўзбекистон-Португалия баҳсини марокашлик ҳакамлар бошқаради
22:52 / 14.06.2026
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
11:57 / 07.01.2024