Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон темир йўл соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 27 март куни “Озарбойжон темир йўллари” ЁАЖ билан музокаралар ўтказди.
“Озарбойжон темир йўллари” раиси Жавид Гурбанов Ўзбекистон делегациясини Озарбойжон темир йўллари соҳасидаги ислоҳотлар ва мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш билан боғлиқ ишлар ҳақида яқиндан таништирди.
У шунингдек халқаро ва минтақавий лойиҳалар ҳақида гапириб берди, жумладан Боку-Тбилиси-Карс темир йўли қурилиши бўйича лойиҳа ҳақида маълумот берилди.
Томонлар “Озарбойжон темир йўллари” ва “Ўзбекистон темир йўллари” ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Содиқ Сафоев икки давлат темир йўл идоралари ўртасидаги шериклик муносабатларини янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув якуни бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида баённома имзоланди.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
23:44 / 13.06.2026