Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар интернет орқали лимонад таъми ва рангини узатишга муваффақ бўлдилар
Сингапур миллий университети олимлари антиқа ишланмани тақдим қилдилар. Улар интернет орқали лимонаднинг таъми ва рангини узатишга имкон берувчи антиқа усулни яратишди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Олимлар ўз ишланмаларида бўёқлар ва кислота датчикларидан фойдаланишган. Улар сув, электрод ва ёруғлик диодлари билан жиҳозланган қурилмага зарур маълумотни узата олишган. Электрод ва сув лимонаднинг нордон таъмини, ёруғлик диодлари эса рангини ҳосил қилган.
"Клонлаштирилган" лимонадни татиб кўрганлар у етарлича нордон эмаслигини, бироқ ҳақиқий лимонад таъмига анча яқин бўлганини қайд қилишган. Олимлар келажакда лимонад ҳидини узатишга имкон берувчи усулни яратишмоқчи.
Мавзуга оид
20:48 / 10.10.2025
Павел Дуров «эркин интернетни қутқаришга» чақирди
22:20 / 08.10.2025
Хитой ҳукумати ижтимоий тармоқларда янги цензура кампаниясини бошлади
16:36 / 17.09.2025
2025 йил мода олами қандай рангда бўлади?
10:43 / 11.08.2025