
Хорижий тилларни ўрганишнинг эрта-кечи йўқ. Муҳими, бу борада дадил қарор қабул қилиб, тил ўрганиш йўлида катта ёрдам бера оладиган малакали ўқитувчи-мураббийларни топишдир.
Худди шундай ўқув марказлардан бири — Opal English бўлиб, у ерда IELTS натижаси камида 8 балл бўлган ўқитувчилар дарс ўтади. Марказ иш бошлаганига унчалик кўп бўлмади, аммо ўқувчилари аллақачон IELTS’дан 7-8 балл натижа қайд этиб улгуришди.
Амирбек Кадамов, 7 балл:

«Opal English’да ўқишдан олдин мустақил тайёрланиб IELTS имтиҳонидан 6 балл олганман. Ушбу ўқув марказида IELTS’га 1 ой давомида тайёрландим ва ўз натижамни 7 баллга яхшилашни уддаладим».
Гўзал Жамалова, 7,5 балл:

«Opal English’да ўқишдан олдин мустақил тайёрланганман, фақат бошланғич билимим бўлган, бироқ IELTS ҳақида тушунчага эга бўлмаганман.
Opal English’да бошланғич икки ойлик инглиз тилини ўрганиб, сўнг яна уч ой давомида IELTS имтиҳонига тайёрландим ва 7,5 балл натижа қайд этдим».
Анвар Ахмаджонов, 8 балл:
«Opal English’да ўқишдан олдин озроқ билимим бор эди. У ерга ўқиш учун борганимда, мен билан суҳбат ўтказишди ва махсус IELTS гуруҳида ўқишга тавсия қилишди.

Opal English’да беш ой давомида тайёрланиб IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритдим. Opal English бу борада менга катта ёрдам берди. Мен бу ерда ўқиганимдан хурсандман. Агар бошқа жойда ўқиганимда, бу ердагидек муҳитни топа олмасдим. Барча ўқитувчиларга ва ўқув маркази раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман».

















