Абитуриентлар учун руҳий тайёргарлик сув ва ҳаводек зарур.  Буни 1-август имтиҳонларида умрида бир бор абитуриент бўлиб қатнашганлар яхши тушунади.  Негаки, билим даражаси юқори бўлган абитуриентлар айнан руҳий тайёргарликка етарлича эътибор бермаганликлари сабабли  керакли натижага эриша олмаганларини таҳлиллар тасдиқлаган. 

Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган “Registon” ўқув маркази турли фанлардан абитуриентларни ҳар йили муваффақиятли равишда тайёрлаб келади. Ўқув марказида фаолият олиб бораётган малакали устозларнинг  кўп йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб имтиҳон топширувчилар учун руҳий тайёргарлик тизими ишлаб чиқилган. Бу тизимга кўра руҳий тайёргарлик икки босқичда олиб борилади:
1.    Ўқиш жараёнида барча фанларни мукаммал ўзлаштириш учун керакли руҳий қувватни қандай олиш мумкинлиги ҳақида.
2.    Имтиҳон жараёнида абитуриент ўз билимидан мукаммал фойдаланиб керакли натижага эришиши ҳақида.

“Registon” ўқув марказида ташкил этилаётган психологик тренингларда юқоридаги икки омил бўйича ишлар олиб борилади. Ўқиш жараёнида фанларни мукаммал ўзлаштириш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:
•  Абитуриентлар аниқ мақсад билан тайёргарлик кўришлари шарт. Бизнинг ўқув марказимизга келган абитуриентларга бериладиган биринчи савол қайси университет ёки институтга тайёрланишлари ва қайси йўналишга топширишлари бўлади. Агар абитуриент қатъият билан жавоб берса, жуда яхши, хурсанд бўламиз. Чунки кўпинча бу саволга жуда мужмал жавоб оламиз. Агар мақсад аниқ бўлмаса, унинг ота-онаси ёки ўзининг қизиқишлари билан мақсадларини аниқлаб олишларига ёрдам берамиз. Қисқаси, бизнинг ўқув марказимизда мақсади аниқ, келажагини олдиндан кўра оладиганлар ўқишади.

 Ўқув марказига янги келган абитуриентнинг ўзи танлаган университет ва институтига кириши унинг тақдирида кескин бурилиш ясашини юракдан тушуниши учун устозлар алоҳида психологик тренинглар ташкиллаштиришади. Бу тренингларда абитуриентнинг жуда катта ишга бел боғлаганлиги, бу давр ҳаётдаги курашнинг бошланиши эканлиги, бу синовдан мустақил ўтиши келажакдаги  даражасини белгилаши турли ҳаётий мисоллар ва ривоятлар билан тушунтирилади.