Фан-техника | 10:16 / 30.03.2017
13868
4 дақиқада ўқилади

Samsung янги модели LG ва iPhone’га қарши: суратлар сифати

Samsung Galaxy S8’да рақобатчиларидаги каби иккиталик камера йўқ. Бир йил аввал Galaxy S7’да бўлган Dual Pixel технологияси, F1.7 ёруғлик кучи ҳам. Бироқ сифат яхшиландими?

Иккиталик камеранинг энг фойдали функцияси – оптик зум аналогидир. Объектларни йўқотмай туриб яқинлаштириш – бу зўр. Бу ҳолат Huawei P10, iPhone 7 Plus (бироқ, кечқурун эмас) ва LG G6 (бунинг учун съёмканинг кенг бурчаги ниқобидан фойдаланилса ҳам) қурилмаларида бор. Galaxy S8 бундай имкониятга эга эмас, аммо балки сифат яхшидир? Текшириб кўрамиз.

Автоматик созламалар ва оммабоп сюжетлардаги оддий съёмка сифатини таққослаб кўрамиз. Барча кадрлар бир хил шароитда HDR’сиз олинган. Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy S7 ўтган йилги энг яхши камерофонлардан бири эди, бироқ автоматика қоронғуликдаги оқ ранг нисбати билан кўп хатога йўл қўярди. 

Портрет

Биз кўпроқ портретларни суратга оламиз.

LG’нинг оддийгина модули охирги ўринда: кичик объектлар (сочлар) аралашиб кетган, ранг узатиш жуда ҳам табиий эмас. iPhone кескинликда кўпайиб кетган, юзда нотекисликлар аниқ кўриниб турибди.

Ғолиб - Samsung: юз ранги табиий, тишлар оқ, сочлар яхши ишланган. Бино ичидаги портретлар съёмкаси учун – беш баҳо.

Кундузги пейзаж 

Кундузги съёмкада барча смартфонлар бир-бирига ўхшаш, бироқ бу ерда ҳам бир қатор ўзига хос фарқлар бор.

Суратлардан кўриш мумкинки, LG’да шовқинларнинг энг юқори даражаси (кичик сенсорга раҳмат), iPhone’да ҳаддан ташқари қоронғи кадр, Samsung’да эса кичик кескинлик, деталлар жуда ҳам юмшатилган, худди аралашиб кетаётгандек гўё.

Бу ерда аниқ ғолиб йўқ.

Матн

Матнни мураккаб шароитларда суратга олиш – смартфонларнинг жуда муҳим вазифаси. Бу ҳолатда ҳам камчиликлар аниқланди: LG’да қоронғуроқ, Samsung’да кадр четлари аралашиб кетган.

Ғолиб – iPhone, кадр бутун майдони бир хилдаги сифатда.

Яқиндан туриб съёмка қилиш

Бир қарашда iPhone, LG ва Samsung’да олинган суратлар ёмон эмас, бироқ яқиндан туриб қаралса, орқа план iPhone’да яхшироқ, фотоаппаратдаги бошқарув элементлари кореяликларники каби ейилиб кетмаган, ранг узатиш ҳам энг табиий.

Иккинчи ўринда LG, Samsung’да эса кадрнинг барча майдонида кескинликнинг йўқолишини кўриш мумкин. 

Хонадаги съёмка

Хонада ҳам iPhone рақобатчиларидан кўра яхшироқ натижани кўрсатди. LG ва Samsung бу ҳолатда деярли бир хилда, гарчи LG сурати бироз яхшироқ, аммо сал шовқинлироқ, кропдаги кўрсаткичга эътибор беринг.

Якунда

Samsung Galaxy S8 камераси Galaxy S7 ёки Note 7’даги каби бир хилда экани маълум бўлди. Ҳаммаси ўша даражада: хонада суратга олиш билан боғлиқ қатор муаммолар бор.

Samsung фақатгина портретлар съёмкасида якка ғолиб бўлиб чиқди, шунингдек кундузги суратлар ҳам ёмон эмас. Кўрамиз, модель сотувга чиқарилиши билан вазият қандай ўзгарар экан, сабаби софт ҳозирда якуний эмас ва кўп нарса ўзгариши мумкин.

Мавзуга оид