Фан-техника | 12:47 / 31.03.2017
6226
1 дақиқада ўқилади

Top Gear кўрсатуви пойгачиси тезлик бўйича рекорд ўрнатди

Top Gear телешоусидаги номаълум пойгачи Стиг аттракционли бамперли автомобилдаги максимал тезлик бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди. У соатига 164,475 километрга қадар чиққан.

Лойиҳа билан таниқли ихтирочи Колин Фёрз шуғулланди. Автомобилчани ишлаб чиқишга уч ҳафтадан кўпроқ вақт кетди. Машина 101-кучли 600 куб сантиметр ҳажмга эга Honda мотоциклли двигатели билан жиҳозланди.

Гиннесс китоблари қоидасига кўра, икки уринишдан кейинги ўртача тезлик рекорд ҳисобланади. Улар Буюк Британиянинг Саффолкидаги Бентуотерс аэродроми учиш йўлагида ўтказилди. Стиг биринчи уринишда соатига 172,827 километрга чиққан бўлса, иккинчисида – соатига 150,124 километр натижани қайд этди.

Мавзуга оид