Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда қурилаётган осмонўпар бинода ёнғин чиқди
Дубай шаҳрида, осмонўпар Бурж-Халифа минораси яқинида қурилаётган баланд иншоотлардан бирига ўт кетди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.
Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 5:30да бошланган (Тошкент вақти билан соат 6:30). Аниқлик киритилишича, 60 қаватли Address Residence Fountain Views мажмуасида ёнғин чиққан. Ушбу бино Dubai Mall ва Address Hotel меҳмонхоналари ўртасида жойлашган. Бу 2016 йилнинг январидан буён рўй берган энг йирик ёнғин бўлди.
Воқеа жойига ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам хизматлари етиб келган, ҳукумат атрофдаги йўлларни ёпган.
Мавзуга оид
11:05 / 17.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
11:13 / 16.03.2026
Ҳаво ҳудуди қисман ёпилди: Тошкент–Дубай рейслари ортга қайтмоқда
09:56 / 16.03.2026
Дубай аэропортида дрон ҳужуми сабабли парвозлар тўхтатилди
08:51 / 16.03.2026