Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2017 йилдаги 160-сон қарори билан 2017 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш Дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
У 30 банддан иборат бўлиб, Президент ҳужжатларида назарда тутилган 22 та қонун лойиҳаси, 8 таси - давлат бошқаруви органларининг ташаббус ва таклифлари шулар жумласидан.
Улар орасида қуйидаги Қонун лойиҳалари бор:
• «Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида»
• «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»
• «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида»
• «Меҳнат миграцияси тўғрисида»
• «Яраштирув (медиация) жараёнлари тўғрисида
• «Давлат хизмати тўғрисида» ва бошқа қонун лойиҳалари.

















