Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда 6 минг нафарга яқин уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийларда бепул соғломлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаган режасига мувофиқ, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да республиканинг 36 та санаторийсида 5890 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул соғломлаштирилади.
Шундан 2753 нафари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийларда соғломлаштирилиши белгиланган.
Режага мувофиқ, республиканинг барча санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб, соғломлаштириш ишлари бошланган.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийларда 2017 йил биринчи чорагида 285 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилди.
Мавзуга оид
13:42 / 02.02.2026
Меҳнат мигрантлари оилаларига санаторийларга бепул йўлланма берилади
07:38 / 02.09.2025
Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигида санаторий янги биноси қурилади
17:47 / 15.10.2024
Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудида яна 5 та санаторий қурилади
22:35 / 19.09.2024