Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурия ҳукумати аэродромига 50та ракета йўллади
АҚШ 6 апрель, пайшанба куни кечқурун Суриядаги аэродромга зарба берди. Бу суриялик ҳарбийлар томонидан Идлибда кимёвий қурол ишлатилганига жавобан юз берди, деб хабар бермоқда NBC News АҚШ ҳарбий амалдорларига асосан.
Хабар қилинишича, Қўшма Штатлар “ўнлаб қанотли ракеталарни” учирган.
АҚШ ҳарбийлари камида 50та “Томагавк” ракеталарини учирган, улар Хомс вилоятидаги аш-Шайротни нишонга олган, деб таъкидлайди телеканал.
“Бу АҚШнинг тахминига кўра, Сурия ҳукумати тақиқланган қуролни қўллаган аэродромдир”, - деб хабар берди телеканал.
AFP нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбийларга Идлибдаги воқеалардан кейин Башар Асадга қарши ҳаракатларни фаоллаштиришга кўрсатма берган.
Бундан олдинроқ Трамп Идлибда кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги хабардан кейин Асадга муносабати кескин ўзгаргани ҳақида маълум қилганди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Идлибдаги воқеа бўйича йиғилиши вақтида Суриянинг БМТ қошидаги махсус вакили Монзер ҳукумат қўшинлари бу ҳудудда кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги хабарни рад этди.
4 апрель куни Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази Хан-Шайхунга заҳарли газ тўлдирилгани тахмин қилинган бомбалар ташлангани, бунинг оқибатида камида 100 киши, шу жумладан ўнлаб нафар бола ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Шунингдек, 500 киши заҳарланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026