Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиллерсон: Сурияга ҳужум Трамп «ҳал қилувчи чоралар қўллашга тайёрлиги»ни кўрсатди
АҚШ Женевадаги учрашувларда Суриянинг келажаги бўйича сиёсий жараённи бошлайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти бошлиғи Рекс Тиллерсон маълум қилган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, Тиллерсон АҚШнинг Суриядаги аэродромга берган зарбаси мамлакат президенти Дональд Трамп «ҳал қилувчи чоралар қўллашга тайёрлиги»ни кўрсатгани ҳақида айтиб ўтган.
7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Суриядаги аэродромга 60га яқин қанотли ракета йўллади.
Трампнинг ўзи эса ушбу ҳужум Американинг «миллий хавфсизлиги муҳимлиги»ни акс эттиришини маълум қилган.
АҚШ президентининг бу зарбаларни бериш бўйича қарори 4 апрель куни Суриянинг Идлиб вилоятида кимёвий ҳужум амалга оширилишидан кейин қабул қилинди. Вашингтон ушбу ҳужумда Башар Асад ҳукуматини айблади.
Мавзуга оид
15:48 / 10.06.2026
Женевада Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига қарши курашдаги ютуқлари юқори баҳоланди
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
10:51 / 24.02.2026
АҚШ ва РФ Женевада ядровий қуроллар бўйича шартномани муҳокама қилди
09:27 / 19.02.2026