Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир ўринбосари Давлат бошқаруви Академияси ректори этиб тайинланди
Адҳам Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.

Бунга қадар Адҳам Икромов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Ҳукуматда у соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича мажмуага раҳбарлик қилган.
2016 йилнинг декабридан жорий йилнинг февраль ойига қадар Соғлиқни сақлаш вазири ҳам бўлган.
Давлат бошқаруви Академиясининг аввалги ректори Маннон Алиев қайси ишга ўтгани номаълум.
Мавзуга оид
09:39 / 22.01.2026
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида тайинловлар амалга оширилди
14:14 / 30.08.2025
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига қабул тартиби белгиланди
16:14 / 13.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади
00:22 / 25.12.2022