Жамият | 08:34 / 10.04.2017
4774
1 дақиқада ўқилади

Ванкуверда қор босиб қолиши оқибатида 5 нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлди

Канаданинг машҳур тоғли дам олиш масканларидан бирида юз берган табиий офатда камида 5 киши ҳалок бўлди. Воқеа мамлакатнинг Ванкувер шаҳридан шимолда рўй берди, деб хабар қилмоқда CTV News телеканали.

Телеканалнинг маълум қилишича, ҳодисадан сўнг, офатда тирик қолган киши йўлда полиция билан боғланган иккинчи сайёҳни учратган. Шундан сўнг, сайёҳлик гуруҳидаги 6 кишини қидириш ишлари бошланган. 

Қутқарув гуруҳи вакилининг сўзларига кўра, айрим сайёҳларда қор кўчкисига қарши махсус анжомлари бўлган, бироқ ноқулай об-ҳаво шароитида тоққа чиқиш махсус тайёргарликни талаб қилади. 

Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса рўй берган жойда ишлаётган қутқарувчилар қор карнизининг босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган яна бир сайёҳнинг жасадини олиб чиқишган. Ҳалок бўлган сайёҳларнинг барчаси Жанубий Корея фуқаролари экани айтилмоқда. 

Мавзуга оид