Бухорода уч нафар товламачи шахс қўлга олинди
2017 йил 6 апрель куни Бухоро шаҳар ИИБга Хоразм вилоятида туғилган фуқаро Ф.С. ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар беради Бухоро ИИБ.
Мурожаатда 5 апрель куни соат 15:30 ларда, Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган “Истиқлол” тўйхонаси олдида, бир гуруҳ шахслар, 1997 йилда туғилган якка тартибда ишлайдиган, муқаддам судланган Ҳ.А., 1998 йилда туғилган, якка тартибда ишлайдиган Х.В. ҳамда 1998 йилда туғилган, якка тартибда ишлайдиган М. Р.лар унда электрошокер борлигини билиб, ўзларини ИИБ ходимлари деб таништирган ҳолда ушбу электрошокер бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари ва уни қамоққа олишни айтиб, қўрқитганликлари, сўнгра мулкий манфаатлар беришни талаб қилиб, уни ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб, ундан бир дона баҳоси 5.200.000 сўмлик “Samsung Galaxy S7” русумли телефон аппарати, 70.000 сўм нақд пул ва 50 АҚШ долларини товламачилик йўли билан қўлга киритганликларини билдирган.
Шунингдек, 6 апрель куни соат 19:00ларда Ҳ.А, Х.В. ҳамда М.Р.лар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган “Орзу” кўп қаватли уйлар олдида, фуқаро Ф.С.га зўрлик ишлатиб, уни қўрқитган ҳолда мулкий манфаатлар беришни талаб қилиб, унга ички ишлар идоралари ходимлари томонидан назорат тариқасида берилган 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдордаги ўзлари талаб қилиб сўраган пулни товламачилик йўли билан ундан олаётган вақтларида вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024