Алишер Усмонов қайси соҳага сармоя киритиш муваффақият келтириши мумкинлигини маълум қилди
Алишер Усмонов сўнгги йилларда асосий даромадни Россия ва хорижий ишлаб чиқарувчилар интернет-технологиясига киритган сармояси туфайли олмоқда. Бу ҳақда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор "Ведомости" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Менинг сўнгги 15 йил давомидаги даромадларимнинг асосий қисми хорижий активларга киритилган сармоялар, сўнгги 5 йилдагиси эса - Facebook, Alibaba, JD.com, Twitter каби хорижий интернет-активларга киритилган инвестициялар ҳиссасига тўғри келади. Фикримча, ахборот технологияларнинг ўрни бундан буён фақат ўсиб боради", - дея айтиб ўтди Усмонов.
Унинг қўшимча қилишича, Apple’га киритилган сармоялардан кўнгли тўлмоқда, Uber ва Xiaomi акцияларидан эса келажакда даромад келиши мумкин. Шунингдек Усмоновнинг тахминича, сунъий идрок, big data, VR ва AR каби янги йўналишларга киритилган сармоялар ҳам муваффақият олиб келиши мумкин.
Алишер Усмонов Bloomberg талқинига кўра, Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлари рўйхатида бешинчи ўринда туради. Унинг бойлиги тахминан 14 млрд. долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024
Алишер Усмонов Германия судида яна бир бор ютиб чиқди
20:26 / 27.09.2024