Ўзбекистон | 13:53 / 12.04.2017
61305
2 дақиқада ўқилади

Диққат: “Ўзавтосаноат” фаолиятининг танқидий таҳлили

12 апрель соат 20:05 да “Ўзбекистон” телеканалида “Мулоқот ва манфаат” номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади. Кўрсатув давомида “Ўзавтосаноат” фаолиятига оид қуйидаги масалалар танқидий руҳда муҳокама этилади:  

- автомобил сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;

- тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;

- автомобилни шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;

- жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;

- янги автомобилда бир қатор носозликлар мавжудлиги;

- кредитга автомобил сотиб олиш қийинлигидан норозилик мазмунидаги мурожаатларни ташкил этади.

Кўрсатувда “GM Ўзбекистон” АЖ  бош директори в.б. Рустам Ражабов, “GM Ўзбекистон” АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, “Ўзавтотеххизмат” МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, “Асака” АТ банк департамент директори Беҳзод Абдурахманов, “Асака” АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тўлавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимовлар иштирок этади.

Tas-Ix (Mover) да кўриш

Youtube`да кўриш

Мавзуга оид