Жаҳон | 08:26 / 12.04.2017
16991
1 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп: АҚШ "Сурияга кирмайди"

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия масаласи борасида Вашингтон режасига ойдинлик киритди. Унинг баёнот беришича, Америка "Сурияга кирмайди".

"Биз Сурияга бормаймиз", — деган Трамп Fox Business телеканалига берган интервьюсида. 

Бироқ, Трамп ўз сўзларини ортиқча изоҳламаган. 

Шу билан бирга, у АҚШнинг ўтган ҳафта Сурия қуролли кучлари авиабазасига берган зарбаларини зарурат туфайли амалга оширилганини айтиб, буни аслида Барак Обама маъмурияти амалга ошириши керак бўлгани ҳақида сўз юритган. 

Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Сурия армиясини 4 апрел куни Идлибда кимёвий қурол қўллаганликда айблади. 

Мавзуга оид