Дортмундда портлашлар жойида топилган мактубнинг эгаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Дортмундда портлашлар жойида топилган мактубнинг эгаси ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Дортмундда "Боруссия" футбол клуби автобуси яқинида содир этилган портлашлар жойида топилган мактуб муаллифи ҳужум учун жавобгар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда прокуратурага иқтибос келтирган ҳолда AP ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ мактубнинг ичини портлашни тергов қилаётган мутахассислар ўрганиб чиқишлари маълум қилинганди. Полициячилар портлашлар атайлаб клуб автобусига қаратилган бўлиши мумкинлигини айтишган, чунки дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум вақтида жиддий портловчи моддалар қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, "Монако" клуби билан Чемпионлар Лигасининг чорак финали 1-учрашувига транспортда бориши керак бўлган "Боруссия" клуби автобуси ёнида учта портлаш содир этилди. Учрашув 11 апрелда ўтиши керак эди, бироқ воқеадан кейин у 12 апрелга кўчирилди.
Мавзуга оид
18:40 / 05.01.2025
Лас-Вегасдаги портлаш: ҳайдовчи америкаликларга хат қолдирган
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
19:58 / 19.12.2024