Спорт | 08:44 / 12.04.2017
10244
2 дақиқада ўқилади

Дортмунддаги портлашлар "Боруссия" клубига қаратилгани айтилди

Дортмундда 11 апрелда содир этилган портлашлар "Боруссия" футбол клубига қаратилган бўлган. Бу ҳақда немис полициясига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз бу ҳужум "Боруссия" жамоасига қаратилган бўлиши мумкинлигини тасдиқлаймиз", деб айтди Дортмунд полицияси бошлиғи Грегор Ланге. Унинг айтишича, полиция терговда исталган бурилишлар юз бериши мумкинлигини истисно қилмаяпти. 

"Боруссия" автобуси олдида содир этилган портлаш оқибатида футболчи Макр Бартра қўлидан жароҳат олди.

Германия полицияси портлашлар теракт бўлганини тасдиқламаяпти ҳамда хавфсизлик юқори даражада эканлигини айтган. 

"Террорчилик ҳужуми хавфи бугунги кунда янгилик ҳисобланмайди. Биз бундай ҳужумларга узоқ вақт тайёрланганмиз. Мен бу теракт бўлган, деб тахмин қилмоқчи эмасман. Барчаси тергов қилинади. Биз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни истаймиз. Тергов профессионал даражада олиб борилмоқда", деб айтган Ланге.

Мавзуга оид