Дунёнинг энг йирик компаниялари раҳбарлари доим ўз вақтини қандай бошқариш мумкинлиги масаласига дуч келишади. Афтидан, уларнинг бари деярли бир хулосага келган кўринади: вақтни ишга сарфлаган маъқул.

Марк Цукерберг, Билл Гейтс ва Илон Маск ҳафтасига 70 соатдан кўп ишлашади, дам олиш кунлари ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ уларнинг ажойиб ғоялари, янада яхши бўлишга уриниши ва ғайриинсоний меҳнатсеварлиги ўзини оқлайди: бу инсонлар дунёнинг энг бадавлат кишилари қаторидан жой олишди. Уларнинг ҳар бири ўз вақтидан оптимал фойдаланишнинг шахсий усулларини ишлаб чиққан. InsiderPro уч миллиардернинг самарадорликни оширишнинг ноанъанавий усулларидан баъзилари ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

 

Марк Цукерберг ҳамма нарсада оддийликка интилади

Цукербергнинг бир хил кулранг футболкалар ва эркин услубдаги кийимларига бўлган "муҳаббати" ҳақида кўп гапирилади. Бу одат унга диққатни ишга қаратиб, кийим танловига имкон қадар кам вақт сарфлашга олиб келади. Бундай оддий ёндашув унинг кундалик ҳаётининг барча жабҳаларига тегишлидир.

31 ёшли миллиардер ва Facebook раҳбари бошқа раҳбарлар каби идорага Германиянинг қимматбаҳо седан автомобилларида эмас, қора рангли камтар Acura'да ташриф буюради.

Унинг Пало-Альтодаги уйи эса, қолган миллиардерлар севувчи ҳашаматлардан холи. Бу Маркка ортиқча нарсаларга чалғимай, бор эътиборини ишга қаратиш имконини беради.

Ўтган йили сармоячилар билан бўлган учрашувда у шундай деди:

"Вақтимни аҳмоқона ёки жиддий бўлмаган нарсаларга сарфласам, бажарган ишимдан қониқиш ҳосил қилмайман. Мен бор қувватимни энг яхши маҳсулотлар ва хизматларни йўлга қўйишга сарфлайман".

 

Билл Гейтс электрон почтани назорат қилади ва "Тафаккур ҳафтаси"ни уюштиради

Билл Гейтс 2006 йилда ўз блогида электрон почтани кўриб чиқишда унга оддий қарор - уч монитор ёрдам бериши ҳақида ёзган эди.