Чоршанба, 12 апрель куни пойтахтнинг Сергели туманида соат 19.00да, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 297-рақамли автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда.
Янгийўл-Фарҳод бозори йўналиши бўйлаб ҳаракатланган “Исузу” йўловчи автобусининг 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилган.
Тошкент ИИББ ЙҲХББнинг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли тўққиз нафар йўловчи жабрланган. Уларнинг барчаси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Ҳайдовчининг ўзи ЙТҲда жароҳатланмаган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.















