11-12 апрель кунларида Тошкент ирригация ва мелиорация институтида (ТИМИ) «Глобаллашув шароитида сув хўжалигини самарали бошқариш муаммолари ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда ТИМИ олимлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон республикаларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика соҳасидаги вазирлик вакиллари, ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари ИТИ, GIZ, IWMI, UNDP, Швейцария элчихонаси, сув тежовчи техника ва технологиялар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент ирригация ва мелиорация институти матбуот хизмати хабар берган.
Анжуманни ТИМИ ректори, қ.х.ф.д., профессор – М.Х.Ҳамидов ҳамда ЎзР ҚСХВ вазири ўринбосари, т.ф.н. – Ш.Р.Ҳамроев очиб беришди.
Шунингдек, ялпи мажлисда бир қатор халқаро ташкилот вакиллари ҳамда профессор – ўқитувчилар сўзга чиқиб, ўзларининг кириш сўзлари ҳамда илмий маърузалари билан иштирок этишди. Жумладан, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ўринбосари – Е.Н.Нисанбаев, Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлиги Сув хўжалиги ва мелиорация бошқармаси Бош директори – К.Ж.Таштаналиев, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари — С.Н. Раҳимзода, Туркманистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Г.Байджанов, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Марказий Осиёда сув ресурсларини трансчегаравий бошқариш дастури раҳбари – Каролина Милов ўзларини кириш сўзлари билан, шунингдек, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси Илмий-ахборот маркази (НИЦ МКВК) директори, профессор – В.А. Духовний “Будущее – водосбережение и сотрудничество” мавзусида, Швейцария элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари, Сув ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича маслаҳатчи – Тьерри Умбер “Вода для жизни и интергрированное управление водными ресурсами в Центральной Азии” мавзусида, Ғарбий Венгрия университети профессори – Бела Маркус “Overcoming human barriers in using geoinformation technologies” мавзусида, Марказий Осиёнинг ҳудудий экологик маркази директори – Ш.Умарова “О деятельности РЭЦЦА. Водные инциативы” мавзусида, ТИМИ профессорлари –















