Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ ёзувининг лотин алифбосига ўтиши тўғрисида эълон қилганидан сўнг бу мавзу қозоғистонликлар орасида катта муҳокама ва баҳсларга сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш жоизки, мазкур ислоҳотнинг тарафдорлари ҳам, бунга қарши бўлаётганлар ҳам талайгина. Nur.kz қўшни мамлакатларнинг лотин ёзувига ўтиши қандай кечганига оид мақоласини тақдим этди.

ФОТО: ВИКИПЕДИЯ

Ўзбекистон

"Биринчи навбатда лотин ёзувига ўтишнинг ўзбек тажрибаси ёдга тушади. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўзбеклар ўтмишда турли ёзувлардан фойдаланишган. Социалистик инқилобга қадар Ўзбекистон ҳудудида араб ёзуви қўлланган, бироқ 1920-йиллардаёқ тилшунослар ва бошқа мутахассислар лотин ёзувига ўтишни тарғиб қила бошлашган. 1926 йилда Бакуда бўлиб ўтган I туркийлар съездида туркий халқлар лотин алифбоси - яналифни қабул қилишган.

ФОТО: ВИКИПЕДИЯ

Бироқ 1939 йилда совет ҳукуматининг мустаҳкамланиш чораси сифатида кирилл ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини ишлаб чиқиш комиссияси тузилган. СССР тарқалганидан кейин, 1993 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов  "Лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосини киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолаган.

Дастлаб янги алифбога ўтиш 2000 йилга бориб якунланиши режалаштирилган эди, бироз вақт ўтгач унинг муддати 2005 йилгача узайтирилди, кейин эса - 2010 йилга. Бироқ 2015 йилга келиб ҳам Ўзбекистонда лотин ёзувига ўтиш жараёни тўлиқ тугалланмади: таълим соҳаси ва қисман иш юритиш лотин ёзувига ўтказилган, лекин газета ва журналлар кирилл ёзувида чиқишда давом этмоқда, 70 фоизга яқин адабиёт кирилл ёзувида чоп этилади. Реклама, телевидение ҳамда интернет тармоқларида ҳам кирилл, ҳам лотин ёзувидан фойдаланилади. Шундай экан, Ўзбекистонда кириллдан лотин ёзувига ўтиш жараёни ҳали ўз ниҳоясига етмаган", - дейилади нашрда.

ФОТО: UZREPORT.UZ

Туркманистон