07:50 / 17.04.2017
9866

Филиппин президенти ўзини Трампга ўхшатди

Фото: AP

Филиппин президенти Родриго Дутерте Америка етакчиси Дональд Трампга ўхшашини маълум қилди, сабаби “ҳар иккаласи қўрс кўринса-да, чуқур фикрлашга қодир” экан. Бу ҳақда Phil Star газетаси ёзмоқда.

Хабар қилинишича, Дутерте бу ҳақда Филиппин жамоатчилиги олдида чиқиш қилганида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, агарда Трамп аҳмоқ бўлганида миллиардер бўла олмасди.

“Трамп – ҳаттоки, у бунга ўхшамаса ҳам, ақллидир. Худди мен каби, мен жуда ёрқин шахс эмасман, бироқ ҳаддан ташқари эҳтиёткорман”, - дея айтиб ўтди Филиппин президенти.

Шунингдек унинг фикрича, Трамп “реалист бўлиб, прагматик мутафаккир” ҳам экан.

Top