Жаҳон | 09:08 / 17.04.2017
7740
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг C919 биринчи авиалайнери тезлик синовларидан ўтди

Хитойнинг биричи миллий йўловчи авиалайнери C919 учиш-қўниш йўлагида тезлик синовларидан муваффақиятли ўтди, деб ёзади "Жэньминь жибао" газетаси.

Хабар қилинишича, бу шундай турдаги авиалайнер учун биринчи тажриба бўлди. У якшанба куни Шанҳайдаги Пудун аэропорти учиш-қўниш йўлагида ўтказилган. Таъкидланишича, бундай синовлар ҳаво кемасининг тажрибавий парвозидан аввалги сўнггиси бўлади.

Март ойи охирида C919 биринчи тажрибавий парвозга чиқишга техник жиҳатдан тайёрлиги маълум қилинганди. Бироқ экспертлар қурилмаларнинг электромагнит уйғунлашуви бўйича ишларни, шунингдек парвозга қадар руль синовлари якунига етказилмаган, деб ҳисоблашганди.

Маълумот учун, C919 – Хитойнинг сиғими 158 иқтисод-синфдаги ўриндиққа эга биринчи магистраль авиалайнери лойиҳаси бўлиб, учиш масофаси 5,5 минг километрга тенг. Лойиҳа хорижий корхоналар ҳамда COMAC (Commercial Aircraft Corporation of China) иштирокида амалга оширилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, COMAC 570 та самолётга буюртма олган. Ҳаммаси бўлиб эса 2 минг дона шундай авиалайнерни сотиш мўлжалланмоқда.

Мавзуга оид