Жаҳон | 08:37 / 18.04.2017
11395
2 дақиқада ўқилади

Австрия: Туркия учун Европа иттифоқи эшиклари ёпилди

Туркия Европа иттифоқига кириш учун барча имкониятлардан конституциявий ислоҳот бўйича референдумдан сўнг маҳрум бўлди. Бу ҳақда Австрия ТИВ раҳбари Себастьян Курц Bild газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

"Ҳа", - деган у, Анқара учун “Европа эшиклари” эндиликда якуний равишда ёпилганми, деган саволга жавоб қайтарар экан. “Туркиядаги вазиятга қўшимча бўёқ бермоқчи бўлганларнинг барчаси, мамлакат Европадан узоқлашиб кетаётганини тушуниши керак. Референдум уни қонун устуворлиги ва демократиядан анча олисларга олиб кетди”, - дея айтиб ўтди у.

Унинг сўзларига кўра, Туркияда визасиз режимни олиш учун ҳеч қандай имкониятлар йўқ. "Мен визасиз киришга тегишли ҳолатда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, дея ҳисоблайман. Биз Туркияга ваъдалар беришни бас қилишимиз керак”, - дея маълум қилди Курц. Шунингдек, унинг таъкидлашича, мамлакат президенти Тоййиб Эрдўған “тушунган ҳолда аксилевропа сиёсатини олиб борди ва Европага ҳужум қилди”.

У шунингдек Анқарага ЕИга интеграция жараёни доирасида бериладиган молиявий кўмакни тақдим этишни тўхтатиб қўйишга чақирган. "Туркияга иттифоққа кириш учун маблағлар ўтказиб берилишига йўл қўймаслик лозим, сабаби у барибир кирмайди", - дея аниқлик киритган вазир. “Референдумдан сўнг, худди ҳеч нарса юз бермагандек ўзини тутиш ярамайди”, - дея ҳисоблайди Австрия ташқи сиёсат идораси раҳбари.

Курцнинг фикрича, Брюссель ва Анқара ўз муносабатларини ойдинлаштириб олишлари керак. “Кириш борасидаги музокаралар хатодир. Биз рост муносабатларни йўлга қўйишимиз керак: қўшнилар ўртасидаги келишув. Унда биз қандай масалалар бўйича ҳамкорлик қиламиз (масалан, қочоқлар бўйича), қандай соҳаларда эса – йўқ, буларнинг бари аниқ белгилаб қўйилган бўлиши керак”, - дея хулоса қилган у.

Мавзуга оид