Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода халқ билан мулоқотнинг замонавий инновацион усули жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасида Халқ билан мулоқот қилишнинг замонавий инновацион усули – видеоконференц-алоқа тизимидан фойдаланиш жорий этилди.
Қабул графиги асосида Вилоят ҳокими, вилоят Халқ қабулхонаси мудири, вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг олис ҳудудлардаги аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатини эшитишнинг видеоконференц-алоқа тизими жорий этилди.
Мазкур тизим вилоятдаги барча туман-шаҳарларда ўрнатилиб, халқ билан мулоқот қилишда аҳолига қулайликлар яратиб бермоқда, вилоят даражасидаги мурожаатларни вилоят бошқарма, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал порталида вилоятдан мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатларини мониторинг қилиб бориш тизими жорий этилиб, Халқ қабулхонасининг компьютер мутахассислари учун 15 апрель куни ўқув-семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан фуқаро мурожаатларининг мониторинг тизими жорий этилиб, ҳар ҳафтанинг якуни бўйича йиғилиш ўтказилиб келинмоқда.
Мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш тизимини жорий этиш бўйича Халқ қабулхонаси Вилоят ҳокимлиги билан биргаликда турли соҳа вакилларини жал қилган ҳолда бир қатор ишларни амалга ошириш чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси Тел: 0 365 220-1000 / 224-1500
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026