Тарихдаги энг йирик VW хизмат кўрсатиш кампанияси ярим йил муқаддам бошланган эди. Компания мижозларига автомобилни қайтариб сотиш ёки бепул таъмирлашдан бирини танлаш таклиф этилди. Бу икки ҳолатда ҳам мижозларга товон пули бериларди. 

VW раҳбарияти ва АҚШ ҳукумати 2016 йил баҳорида ушбу жараён тартиби борасида келишиб олган эди. Мамлакатдаги жами муаммоли автомобиллар сони ярим миллион экани айтилади. Volkswagen 2019 йилгача жами машиналарининг камида 85 фоизини қайтариб сотиб олиши ёки таъмирлаб бериши шарт. Акс ҳолда, қўшимча жарималар солинади. 

Умуман, компания АҚШдаги муаммони ҳал этиш учун 25 млрд доллар сарфлаши мумкин. Дунё бўйича дизель муаммосига алоқадор машиналар сони эса 11 млн атрофида.