Россия ва Туркия ўзаро чекловларни иложи борича тезроқ бекор қилишга келишиб олди
Россия ва Туркия агросаноат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ўзаро чекловларнинг катта қисмини олиб ташлаш истагини билдирди ҳамда яқин икки ҳафтада бир қатор маслаҳатлашувлар ўтказиш ва келгуси ҳаракатлар жадвалини тузиб чиқмоқчи. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида айтиб ўтилди.
18 апрель, сешанба куни Москвада Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович ва Туркия бош вазири ўринбосари Махмут Шимшек ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
“Қатнашчилар ҳозирда мавжуд бўлган максимал миқдордаги чекловларнинг энг қисқа вақт ичида бекор қилинишига умумий интилиш борлигини таъкидлаб ўтдилар ҳамда баъзи нозик масалалар бўйича босқичма-босқич иш талаб этилиши борасида умумий тушунча борлиги таъкидланди”, деб айтилди хабарда.
Таъкидланишича, “икки ҳафта давомида келгуси ҳаракатлар жадвалини ишлаб чиқиш учун маслаҳатлашувлар ўтказилади, жадвалда муддатлар, баъзи мавжуд чекловларнинг олиб ташланиши босқичлари кўзда тутилади”.
Бундан ташқари, учрашув давомида Дворкович «Россия турк ҳамкорлари томонидан бу йил буғдой етказиб беришга киритилган чекловларнинг исталган ҳолда бекор қилинишини кутиб қолиши”га эътибор қаратди.
Мавзуга оид
14:20
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
23:32 / 20.12.2024
ОАВ: 2024 йилда Украинадаги урушда 20 мингдан зиёд россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
20:38 / 20.12.2024