Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг “Нукус халқаро аэропорти”да қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида бир қатор топшириқлар берган эди.
Kruz.uz’нинг хабар беришича, шу жумладан, “Нукус халқаро аэропорти” биносини халқаро талабларига мос реконструкция қилиш, аэровокзал атрофини ободонлаштириш ишларига зарур маблағларни ажратиш юзасидан таклиф тайёрланиши вазифа қилиб берилганди.
Мазкур топшириқ юзасидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, бош пудратчи ва буюртмачилар аниқланиб, реконструкция ишларини молиялаштириш манбалари МАК ўз маблағлари ҳисобидан, вокзал атрофини ободонлаштириш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган. (Дастлабки лойиҳа қиймати 48,0 млрд. сўм).
Лойиҳа барча тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026