Ўзбекистон | 09:44 / 21.04.2017
21353
1 дақиқада ўқилади

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан таълим-тарбия жараёнларининг сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ташкил этилди. 

Унинг асосий вазифаси – таълим-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, таълим тизимида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш, таълим-тарбия сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат. 

Мавзуга оид