Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон махсус кучлари 2 кунда 130дан ортиқ жангарини йўқ қилди
Афғонистон ҳарбий кучлари махсус амалиётлар давомида ИШИД террорчилик гуруҳининг 80 нафар жангарисини йўқ қилди. Бундан ташқари, бошқа радикал кайфиятдаги ҳаракатларнинг 50дан ортиқ аъзоси ўлдирилди. Бу ҳақда Tolo News телеканали мамлакат мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Вазирликка кўра, 10 жангари афғон қуролли кучларининг Гур вилоятига берган ҳаво зарбалари қурбони бўлган. Яна 70 жангари Нангархар вилоятида йўқ қилинган. Ҳарбийлар махсус амалиёт чоғида жангариларнинг 6та бошпанасини ҳам вайрон этишган.
Хабар қилинишича, Қундуздаги амалиётда 35 исёнчи, шу жумладан "Толибон" ҳаракатининг етакчиларидан бири Мулла Бурҳон ўлдирилган. Забул ва Ўрузғон вилоятларида ҳам "тозалаш" тадбирлари ўтказилиб, унинг оқибатида 23 жангари ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026