Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғи ишдан кетди
Афғонистон мудофаа вазири Абдулла Хон Ҳабибий ва қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Кадам Шох Шаҳим истеъфога чиқди. Бу ҳолат “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари мамлакат шимолида жойлашган ҳарбий базага ҳужум қилишганидан сўнг юз берди. Ҳужум оқибатида 150дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат президенти котибияти.
"Мудофаа вазири Абдулла Ҳабибий ва қуруқликдаги қўшинлар штаби бошлиғи Кадам Шох Шаҳим ўз лавозимларини тарк этишди, бундай қарор дарҳол кучга кирди", - дейилади президент котибиятининг Twitter’даги расмий саҳифасида жойлаштирилган баёнотда.
Аввалроқ Пажвак агентлиги ўтган жумада афғон армияси либосида бўлган жангарилар Балх вилоятидаги ҳарбий база ҳудудига бостириб киришгани ҳақида хабар берганди. Ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди. Wall Street Journal газетасининг афғон амалдорларига асосан хабар беришича, ҳужум оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026