Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциядаги сайловларнинг биринчи турида Макрон ғолиб бўлди
Францияда ўтган президентлик сайловларининг 1-босқичида "Олға" ҳаракати асосчиси Эммануэль Макрон "Миллий фронт" партияси етакчиси Марин Ле Пендан ўзиб кетди.
Маҳаллий вақт бўйича соат 22.34да олинган маълумотларга кўра, 26,1 млн та овоз бериш бюллетени (70 фоизга яқин) ҳисоб-китоб қилингандан кейин Макрон 23,11 фоиз, Ле Пен эса 23,08 фоиз овоз олди.
Шунингдек, Франсуа Фийон 19,81 фоиз, Жан-Люк Меланшон эса 18,62 фоиз овоз тўплаган.
Макрон ўзининг ғалаба қилганини эълон қилди ва икки ҳафтадан кейин барча французларнинг президенти бўлиш истагини таъкидлаб ўтди. Макрон шунингдек, 1-босқичда мағлуб бўлганларини тан олиб, унга қўллаб-қувватлов билдирган рақибларига миннатдорчилик билдирди.
"Мен Франсуа Фийон ва Бенуа Амонга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорман", деб айтди Макрон.
"Эртадан бошлаб мен барча французларни бирлаштириш кампаниясини бошлайман", деб қўшимча қилди ғолиб.
Шунингдек, Франция президенти Франсуа Олланд Макрон билан боғланиб, уни ғалаба билан табриклади.
Елисей саройида Олланд яқин фурсатларда сайловларнинг 1-босқичи натижалари бўйича расмий баёнот билан чиқиши таъкидлаб ўтилди.
Президентлик сайловларининг 2-босқичи 7 май куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026
Францияда оздирувчи дори сотиб олганларнинг харажатлари қоплаб берилади
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
22:20 / 24.05.2026