Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Қирғизистон президентлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди
Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатда сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
"Қирғизистон томони ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди", деб айтилди хабарда.
Аввалроқ Қирғизистон молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бакит Сидиков Қирғизистон Россия олдидаги 240 млн долларлик қарзи кечиб юборилишига умид қилаётганини айтганди. Тегишли келишувлар Россия томондан ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
10:45 / 18.07.2026
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20 / 18.07.2026
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30 / 18.07.2026